shutterstock_71113192_500_375_cancer_500x375

ГРИППДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК!

Грипп ўткир ва тез юқадиган касаллик бўлиб, уни жуда майда, кўзга кўринмайдиган, ҳатто фильтрдан  ҳам ўтиб кетадиган вируслар келтириб чиқаради. Касаллик келтириб чиқарадиган бу вирусларнинг А, В, С турлари маълум. Касалликнинг  асосий манбаи грипп билан оғриган бемор ёки вирус ташувчилар ҳисобланади.

Касалликнинг енгил тури билан оғриган беморлар ва вирус ташувчилар атрофдаги соғлом кишилар учун хавф туғдиради, чунки улар грипп билан оғриб турган бўлишга қарамай, соғлом кишилар орасида бўладилар.

Касаллик ҳаво-томчи йўли билан ўтади. Бемор йўталганда, аксирганда, гаплашганда сўлак томчилари билан ҳавога кўплаб грипп вирусларини ажратади. Вируслар ҳавода уч соат сақланиб туриши мумкин. Грипп вируси бор ҳаводан нафас олиш натижасида касаллик соғлом одамга юқади.

Грипп вируси оғиз, бурун, томоқ ва юқори  нафас йўллари шиллиқ пардасига таьсир қилади ва қон оқимига тушиб, бутун организмни заҳарлайди. Нафас, нерв, юрак-қон томир тизими ва бошқа аъзоларни зарарлайди.

Грипп касаллигининг  биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади. Касаллик шиддат билан бошланади, беморнинг тинка-мадори қурийди, боши оғрийди, йўталади, акса уради, тана ҳарорати 38-40 даражагача кўтарилади, қўп терлайди. Мушаклари ва кўз олмаси оғрийди, кўзидан ёш оқади. Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши биланоқ шифокорга мурожаат қилиш шарт. Акс ҳолда касаллик оғир асоратлар келтириб чиқариши мумкин.

Гриппдан сақланиш учун агар бемор уйда бўлса, унга алохида хона ажратиш лозим. Беморга қараб турадиган одамларга касалликнинг олдини олиш йўлларини ўргатиш керак. Беморнинг алохида идиш- товоғи, сочиғи, ўрин-кўрпаси бўлиши керак. Кам ҳаракат қилиб, асосан ётиши лозим.

Беморга қараётганлар бурун ва оғизларига дока ниқоб тутиб олишлари, қўлларини тез-тез совунлаб ювиб туришлари керак. Бемор йўталганда, акса урганда оғиз-бурнини дастрўмол билан беркитиши, дастрўмолини иложи бўлса ҳар сафар янгисини ишлатиш, ювиб, дазмоллаш керак.

Бемор ётган хонани  тез-тез шамоллатиб туриш шарт. Беморнинг харорати ошганда кўпроқ суюқлик-қуруқ мевалар  қайнатмаси мева шарбатлари  ичиб туриш лозим.  Бемор енгил ҳазм бўладиган оқсил ва витаминларга бой таомлар еб турса яхши бўлади. Грипп билан оғриган ва унга гумон қилинган беморларни алоҳида хоналарга ётказиш, бу хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш ва зарарсизлантирувчи моддалар билан артиш зарур.

Грипп эпидемияси авж олган пайтларда мактабгача муассаларда, мактабларда, бўлса, ўқитувчилар ва ўқувчилар дока ниқоб тутиб олишлари шарт. Грипп қўп таркалган пайтда грипп ва ўткир респиратор касалликлар билан касалланган  ходимларни ўқув ва тарбия муассаларида ишлашлари таъқиқланади. Ҳар куни эрталаб боланинг иситмасини ўлчаб туриш керак.

Грипп тарқалган вақтда болалар ўртасида оммавий спорт ўйинлари ўйнаш ва кино-театрларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб боришлари мумкин эмас.

Бемор асло ўз билганича даволаниши мумкин эмас.

 

Саломатлик ва тиббий статистика

институтиходими Ширинова Азиза

тел 268-37-49

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 2 053 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech