spetsifika-zakalivaniya-dlya-nekotorykh-kategoriy-zanimayushchikhsya

Руҳий осойишталик ёки асабий мувозанатни таъминлаш

Бизнинг баданимиз, ички аъзоларнинг фаолияти асаблар тизими билан бошқарилади. Ички аъзоларнинг нормал иши эса бизнинг руҳий ҳолатимизни, кайфиятимизни белгилайди. Руҳиятга таъсир қилувчи омиллар булар асосан ижтимоий муносабатлар, яъни кишиларнинг муомаласи, феъл-атвори, хулқи, одоби, маънавияти ва ҳ.к. ҳисобланади. Демак, бизнинг соғлиғимиз умуминсоний муносабатларга, миллий қадриятларга жуда боғлиқ экан.

Ар-Розийнинг фикрича, руҳ хасталанса жисм касалликка чалинади.

Ибн Синонинг айтишича жахл чиққанда ёки тананинг бирор жойи оғриб турса ейилган таом яхши хазм бўлмайди. Салбий руҳий холатлар кўпгина хасталикларни жумладан қон босими, невроз, ошқозон яраси, ўсма, шишлар, қандли диябет сингариларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳуда беҳудага жиззакилик қилмаслик, яхши ўйлаб, яхши фикрлаш, ёмон ва гунох ишлардан ўзини тийиш, нафсга, шайтонга эрк бермаслик каби ота боболаримиз айтиб кетган ўгитларни яхши уқиб олиб, буларни барчасини ҳаётда қўллаш, ҳушфеъл, ҳушмуомала бўлиш, булар барчаси соғлиқни сақлаш ва мустахкамлашга хизмат қилади. Демак, жисмимиз ва руҳимизни ташқи ҳамда ички таъсиротлардан омон сақлаш ўзимизга боғлиқ..

Олимларнинг фикрича, инсон ортиқча ҳис ҳаяжонга берилмаслиги аксинча ақл билан иш тутиб ўз олдига катта мақсадлар қўйиб яшаши ва шунга яраша мехнат қилши лозим.

«Бу эса киши саломатлиги учун хавф туғдурувчи рухий изтиробдан қутилишнинг бирдан бир йўлидир».

 

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 892 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech