3c_2_

ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИГА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланган давлат ҳисобланиб, аҳолининг асосий қисми қишлоқ жойларда яшайди.

Қишлоқ хўжалигида меҳнат шароитини яхшилаш ва пахтанинг якка хокимлигини сусайтириш мақсадида, давлат томонидан мустақиллик йилларида шошилинч тадбирлар кўрилган эди.

Совет Ўзбекистонида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида якка хокимликни пахта эгаллаган эди. Юрт 5млн.тоннадан ортиқ пахта хом-ашёсини ва буғдой маҳсулотини фақат 400 минг тонна ёки Республика ички талабнинг умумий ҳажмининг 20%ни ишлаб чиқарар, бу ички бозор маҳсулотларининг ривожланишини импортга бевосита боғлаб қўяр эди. Умумиттифоқ ўзаро савдо муносабатлари доирасида республикага дон ва ун ташиб келтирилган эди. Дон мустақиллигини таъминлаш зарурияти агрохўжалик секторининг ривожланиш стратегиясини аниқлаб берди, бу эса пахта экиладиган майдоннинг 600 минг Га га қисқартирилиши ва дон экиладиган майдонларни 184 минг Га дан 1 млн.Га гача кенгайтириш, ишлаб чиқаришни 2,2 млн.тоннага ошириш, яъни Совет даврида 5.5 марта кўпайтиришда ўз аксини топди.

Ўзбекистонда иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши, ички ялпи маҳсулотнинг ўсиш суратлари 1998-2003й ўртача 4%дан 2004й 7,7%га [1,2] ошганлигига қарамасдан, Европа ва Марказий Осиёда репродуктив ёшдаги аёллар (60%дан ортиқ) ва 5 ёшгача бўлган болалар орасида (61%) камқонликнинг тарқалиши бўйича, айниқса қишлоқ аҳолиси орасида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. 5 ёшгача бўлган болалар орасида витамин А танқислигининг тарқалиши ҳам юқори-53,1% [4]. Болалар орасида микроэлемент етишмовчилиги 12 ва 23 ойлик даврда ўз чўққисига етади. Шулардан 70% болалар темир танқислиги камқонлик ҳолатига дучор, витамин А танқислигига эса шу гуруҳ ёшларда ўз чўққисига етади ва тарқалиши 60%дан юқорини ташкил этади [3]. Омма фикрича, овқатланиш етишмовчилиги фақат озиқ моддалар танқислиги натижаси бўлибгина қолмасдан, балки кўпчилик болалар озиқ моддалар етарли бўлган шароитда ва ўзига тўқ оилаларда ҳам вазн етишмовчилиги ёки бўй ўсишининг орқада қолиши кузатилмоқда, бу эса чақалоқларни нотўғри овқатлантириш ва парвариш қилиш, соғлиқни сақлаш хизматларига етарли мурожаат этмаслик ёки ёмон санитар шароитлар оқибатидир [5].

Ўзбекистонда ортиқча вазн ва семириш тобора кенг тарқалмоқда, бу индустрилизация ўсиши ва урбанизация натижасида овқатланиш тартиби ва турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқ. Овқатланиш структураси ўзгариб, ёғ, айниқса ҳайвон ёғи ва осон ўзлаштириладиган углеводлар кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш ошди [6]. Ортиқча вазн ва семириш турли сурункали касалликларни, хусусан қон босимининг ошиши, 2-тип диабети, юрак ишемия касаллиги, қон айланишининг бузилиши ва саратон касалликларининг келиб чиқишидаги етакчи хавфли омил ҳисобланади [3]. 1996 ва 2005 йиллар оралиғида Ўзбекистонда семизлик ва ортиқча вазн билан бўлган аёлларнинг сони ошган. Ҳар 10та аёл ва эркакнинг 3 тасида ортиқча вазн ёки семизлик (28% ва 32% мос равишда) мавжуд. 20 ёшдан ошган аёлларнинг 24,3% [3] ва 45-49 ёшдаги аёлларнинг 54% ортиқча вазн/семизликка эга бўлиб, 15-19 ёшдаги [8] 8% қизларга нисбатан 6 марта ошганлиги кузатилади. Тана вазни индекси (ТВИ) 26 бўлган аёлларда юрак ишемик касаллигининг ривожланиш хавфи ТВИ 21дан паст бўлган аёлларга нисбатан 2 марта кўп. Қандли диабет келиб чиқиш хавфи семиз эркакларда 4 марта ва семиз аёлларда 8 марта ортиқ; хафақонлик хавфи семиз кишилар орасида 2-3 баробар юқоридир [3]. Кузатувларга қараганда ўрта ёшдаги 64% эркакларда ва 77% аёлларда, агар ТВИ 25дан катта бўлмаса [9], диабетни олдини олиш мумкинлигини кўрсатади.

2000 ва 2007 йилларда ЖССТ томонидан овқатланиш ва овқат маҳсулотларини хавфсизлигини Европа региони учун амалга ошириш сиёсатини тадбиқ этиш бўйича биринчи [3] ва иккинчи [10] режалари резолюцияси қабул қилинган бўлиб, улар бизнинг мамлакатимизда ҳам қўллаш учун қабул қилинган. У ерда олам аҳли овқатланиши билан боғлиқ касалликларни камайтириш ва соғлом овқатланиш бўйича миллий режаларни қабул қилишни ўзига мақсад қилиб белгиланганлиги алоҳида таъкидланади.

Скачать по ссылке методичку  Овкатланиш тавсиялари кишлок ахолиси учун-расм усубий кулланма

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 1 499 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech