431

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ АСОСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ   СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

 СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ АСОСИ

 (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси учун қўлланма)

 Тошкент – 2017

( Скачать:   Қўлланма охирги вариант қўлланма - нажмите на ссылку)

Муқаддима

   Инсоннинг ҳар томонлама камол топишида, ақлан ва жисмонан мукаммал бўлишида унинг қандай, қачон ва қанча овқатланиши муҳим аҳамият касб этади. Соғлом ва оқилона овқатланишни таъминлаш бу ҳар қандай жамиятда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий давлат аҳамиятига эга бўлган ўта муҳим, долзарб, аҳоли саломатлигини аниқловчи ва белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шунингдек, унинг  саломатлиги, умр давомийлигининг узайиши, эрта қаримаслик, касалликларга чалинмаслик, тўлақонли, сифатли маҳсулотларни истеъмол қилишга боғлиқ.

      Давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлган соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида ҳукуматимиз томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан                 2015 йил 25 апрелда  102 – сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиш соҳасида амалга оширилаётган чора – тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги  102 – сонли  Қарори қабул қилинган.

Қарорда, оммавий ахборот воситаларини жалб этган холда, аҳоли орасида соғлом овқатланиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш, соғлом овқатланиш соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш, даволаш-профилактика массасаларида парҳезли овқатланишни яхшилаш, мақсад қилиб қўйилган.

Она табиатимиз йил ўн икки ой мевалар, сабзавотлар ва турли кўкатлардан истеъмол қилиш имкониятини яратган.Бизнинг вазифамиз эса улардан ёшимиз, касбимиз, йил фасли, соғлиғимиз ҳолатидан келиб чиқиб рационал овқатланишдан иборат.

Таом меъёрида истеъмол қилинса, инсон шунча кам касалликка учрайди.

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий “Сиҳат тиласанг кам егин , иззат тиласанг кам дегин”, деб бекорга айтмаган.

Мазкур қўлланма ҳудудга хос бўлган хусусиятларни инобатга  олган  ҳолда, Сурхондарё ва Қашқадарё  вилояти аҳолиси учун мўлжалланган.

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ АСОСИ

Ҳар қандай ишда билим ва малака талаб қилинганидай, соғлом бўлиш учун ҳам билим ва малаканинг зарурлиги тобора аён бўлмоқда. Ҳар бир инсон турмушдаги  зарарли таъсиротлардан ўз жисмини қандай асрашни билиши керак. Масалан, биз овқатланишни инсоннинг ҳаёт бўлиши ва ўсиб-улғайишининг муҳим шарти, деб биламиз. Лекин у қандай бўлганда соғлиққа хизмат қилишини, нотўғри овқатланиш касалликларга олиб келишини ҳамма ҳам билмаслиги мумкин.

Ваҳоланки, овқатланиш ҳаёт учун кураш шаклларидан бири сифатида жамики жонзотнинг олдида турган асосий масала ҳисобланади. Инсон ҳам бундан истисно эмас.Ҳозирги кунга келиб эса, нотўғри овқатланиш кишилар ўртасида учраётган ошқозон ва ичаклар, юрак ва қон – томирлари, ички секреция безлари ҳамда бўғимлар, модда алмашинувининг бузилиши, шуниндек саратон каби касалликларнинг асосий сабабчиси эканлиги илмий равишда исботланди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти  экспертларининг илмий хулосаларига қараганда,  кишилар ўртасида учраётган касалликларнинг 80 фоизи  “нотўғри овқатланиш”дан келиб чиқади.

Жаннатмакон юртимизнинг ўзига хос овқатланиш урф – одатлари ва миллий таомлари мавжуд.Водийликларлар меҳмонни кўпроқ палов, аччиқ аралаштирилган таомлар билан сийлашади, Пойтахтда  ва Тошкент вилоятида мошхўрда, шавла, лағмон билан сийласалар, Жиззах ва Самарқанда эса хамирли таомлар (ош, манти) ни, Сурхондарё, Қашқадарёда гўшт (тандир, яхна), Қорақалпоғистон (беш бармоқ) ва Хоразмда бўлса (чучвара-“тухум барак”, парранда маҳсулотлари), Бухоро ва Навоийда яшовчи аҳоли эса кабоб, балиқ маҳсулотларини хуш кўришадилар.

Серқуёш Республикамиз ҳудудида турли хил деҳқончилик маҳсулотлари яъни ширин – шакар мевалар, витаминларга бой полиз экинлари, кўкатлар ва бошқа ўсимликлар етиштирилади. Улар йилнинг тўрт фаслида ҳам меҳмондўст халқимиз дастурхонини безаб туради. Ўзбекистонда етиштириладиган қовун -тарвуз, анор, олма, шафтоли, узум, нок ва бошқа мевалар ҳамда турли – туман кўкатларнинг довруғи бутун оламга етган. Баҳорда дастурхонларимизга сумалак, кўк чучвара ва кўк сомса, қовурма гулкарам, ялпизли мошхўрда тортилса, ёзда эса памидор кабоб, карам ва қалампир дўлма, чалоб (айрон), гўжа ош, турли сабзавотли димламалар безайди. Куз фаслида  қовурма балиқ, кабоб, лағмон билан бир қаторда беҳили палов, ошқовоқ сомса, қовоқдан, сабзидан, қизил лавлагидан, бақлажондан тайёрланган парҳез котлетлар тайёрланади.Ёғли ва углеводга бой таомларни меъёридан ортиқ истеъмол килиш оқсиллар, углеводлар, ёғлар ўртасидаги мувозанатни бузилишига замин яратади. Аксинча, сабзавот ва мевалар, сут маҳсулотларидан етарлича фойдаланилмаслик натижасида витаминлар, макро ва микроэлементлар етишмаслиги юзага келади. Буларни азалдан инсониятга маълум эканлигини милоддан олдинги 400 йилда яшаган тиббиётнинг отаси ҳисобланмиш Гиппократни “Истеъмол қилаётган таомингиз дори вазифасини ўтасин, дорингиз таомдан иборат бўлсин” деб таъкидлагани ҳам тасдиқлайди.Ўтмишда табиблар “одам боласининг ичига касаллик оғзидан киради” деганда айнан шуни назарда тутишган.

Овқат ҳазм қилиш қонуниятлари!

Киши организмига  ҳар қандай овқатларни ҳазм қилаверадиган, бетўхтов ишловчи машина сифатида қараш мутлақо нотўғри. Организмнинг ҳам ўз имкониятлари вақонуниятлари бор. Бу қонуниятлар овқат ҳазм қилиш тизими ва унинг хусусиятлари, организмни тозалаш аъзоларининг фаолиятлари билан боғлиқ. Кимки овқатланишда буни ҳисобга олмаса, унда овқат ҳазм қилиш аъзолари тезда ишдан чиқаради.Овқатни ортиқча ейишни одат қилманг.Ҳафтасига бир кун очлик  ўтказишни одат қилинг. Ошқозон-ичаклар тизимидаги овқатликларнинг яхши ҳазм бўлишида уларнинг миқдори, таркиби, суюқ-қуюқлиги, ҳарорати ва овқат ҳазм қилиш тизими қисмлари ҳамда аъзоларининг ҳолатлари катта аҳамиятга  эга.Миқдори кўп, таркиби асосан ёғлар ва оқсиллар, кучли қўзғатувчи (кофе, аччиқ чой, спиртли ва химиявий ичимликлар, шўр, аччиқ-чучик), қаттиқ ҳамда қуюқ овқатликларнинг ҳазм бўлиши қийин бўлади. Бундай овқатлар ички аъзолар фаолиятини қийинлаштиради. Бу тартибда узоқ вақт овқатланиш эса касалликларга олиб келади. “

Овқатланиш вақтида ва ундан 15-20 минут олдин сув, чой  каби суюқликларни ичманг. Истеъмол қиладиган овқатингиз жудаям иссиқ ёки совуқ бўлмасин.

Ҳар биримиз кундалик овқатланишимизга эътиборли бўлишимиз  керак. Зеро, тўғри овқатланиш саломатлигимиз гаровидир.

Агарда ҳар киши тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилса, саломатлиги мустаҳкам бўлади  ва узоқ  умр кўради.

Меъёрий овқатланиш соғлом ҳаёт сари етаклайди

Инсон организмининг ўсиши, улғайиши ва фаолияти учун оқсиллар ҳам, углеводлар ҳам, ёғлар ҳам, минерал туз ва витаминлар ҳам бирдек аҳамиятга эга.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, озиқ-овқатлар ўз таркибига кўра оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал тузлар, микроэлементлар, витаминлар ва ферментлар каби биологик фаол моддалардан иборатдир.

  • Оқсиллар организмнинг ўсиб ривожланишида иштирок этади.
  • Углеводлар ҳамда ёғлар кишининг ҳаракат фаолияти учун зарур бўлган қувватни таъминлайди.
  • Минерал тузлар  ва микроэлементлар  инсон организмининг  таркибий қисмларини  ташкил  этади  ва  улар ҳаётий  жараёнларда  қатнашади.
  • Витаминлар ва ферментлар организмга тушган овқатларни керакли маҳсулотларга парчаланишини ҳамда моддалар алмашинуви жараёнларини меъёрга солиб туради.

Истеъмол қилинадиган овқатликлар таркибида юқоридаги моддаларнинг бирон-бир тури   етишмаса, организм фаолиятида  салбий ўзгаришлар (касалликлар) содир бўлади. Бу етишмовчиликларни бартараф этиш  учун эса,  асосан организмга зарур бўлган моддалардан иборат овқатланишни ташкил қилиш лозим.Озиқ-овқатларнинг  ҳар  хил бўлишини таъминлаш  зарурий  омил ҳисобланади:

ü    овқатликлар таркибини бир кун давомида

ü     оқсиллар,

ü    ёғлар;

ü    углеводлар бўлишини таъминлаш, умумий овқатнинг учдан бир қисмини салатлар ва кўкатлар бўлишини таъминлаш зарур.

Йил фасллари ва мавсумга хос (баҳорда  кўкатлар, ёз-куз фаслларида мевалар, қишда қуритилган мевалар, ҳамма фаслларда полиз, гўшт, сут ва дон махсулотлари билан) овқатланиш мақсадга мувофиқ.

Инсон сарф қилган энергиясини  озиқ-овқатлар ҳисобига қайта тиклайди. Инсон сарф қилган энергиясидан кўп миқдорда овқат истеъмол қилса, ортиқча овқатдан ҳосил бўлган маҳсулотлар ёғ шаклида организмда ўтириб, бундай одамлар семизликка дучор бўладилар. Бу салбий ҳолатнинг олдини  олиш  учун  меъёрий  овқатланиш жуда  муҳим.

Меъёрий  овқатланиш саломатликни таъминловчи   талаблардан биридир.

Тартибли овқатланишга одатланинг

Овқатланиш – танамиздаги ҳаётий жараённи таъминлаб туриш ва ҳаракат қилиш ҳамда иш бажариш учун зарур бўлган қувватни қайта тиклаш учун керак. Ана шу муҳим талабни таъминлаш учун кун давомидаги овқатланиш  тартибини тўғри ташкил этиш лозим бўлади.

Аввало шуни таъкидлаш лозимки, маълум миқдорда энергия бериш имкониятига эга бўлган ҳар қандай маҳсулот истеъмол қилиш – овқатланиш  ҳисобланади.

Эрталаб нонуштага ўтиришдан олдин жисмоний   ҳаракат қилиш жуда фойдали. Деҳқон 1-1,5 соат дала ишларини қилиши, чорвадор чорваси билан шуғулланиши, шаҳарликлар эса яқин жойдаги ўйингоҳлар, майдонларга чиқиб юриш, югуриш, жисмоний машқлар билан шуғулланиши   кун  бўйи тетик, бардам ва  фаол бўлишга имкон беради.

Ҳозирги кундаги шаклланган тартибга кўра, кунига 3-4 маҳал овқатланиш урф  бўлган. Эрталаб кун давомида истеъмол қиладиган овқатнинг  20-25 фоизини истеъмол қилиш тавсия этилади. Кишининг фаоллигиасосан эрталабдан  тушликкача бўлади. Шунинг учун, тушликда умумий овқатнинг  45-50 фоизини истеъмол қилиш лозим. Кечки овқат эса, уйқуга ётишдан камида 2-3 соат олдин бўлиши керак. Ухлашдан 30-40 дақиқа олдин бир пиёла ёғсизлантирилган қатиқ ёки бир пиёла лимонли чой ёки бир чой қошиқ асал билан бир пиёла чой, мева шарбати ичиш мумкин.

Баъзилар овқатланиш деганда,  фақатбирор-бир иссиқ овқат истеъмол қилишни тушунишади. Бу нотўғри тушунча. Тартибли овқатланишда бизнинг олдимизда турган асосий масала,бизга керак бўлган миқдорда энергия берадиган овқатни кун давомида қандай  тақсимлаш кераклигини ҳал қилиш. Масалан, киши асосан кундузи фаол ҳаракатда бўлади ва шунинг учун, у ўзига керак миқдорда энергия берадиган овқатларни фақат кундуз куни истеъмол қилиши керак.

Кун давомидаги овқатланишлар  оралиғидаги вақт 4 соатдан ошмагани маъқул.Рационал овқатланиш тартибида овқатнинг хилма-хиллигига эътибор бериш зарур.

ü    Овқатни фақат белгиланган вақтда ва яхши кайфиятда  истеъмол қилиш.

ü    Овқатнинг миқдорий меъёри истеъмол қилинаётган овқат қувватлилиги  сарф қилинган энергияни қоплаши лозим.

ü    Янги узилган мева ва сабзавотлардан  кўпроқ тановул  қилиш.

ü    Овқатлуқмасинишошилмасданкамида 20-30 марта чайнаш.

ü    Жисмоний ҳаракат овқат ҳазм бўлишида муҳим омил эканлигини доимо эсда тутиш.

Овқаттурларинитанлашдабиринчинавбатдаўзсоғлиғингизниэътиборгаолинг!

Овқатни тайёрлашга бўлган талаблар– бу овқатликларнинг таркибидаги муҳим моддалар – оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал тузлар, микроэлементлар ва витаминларнинг сифатини сақлаб қолишдан иборатдир.

Овқатларни тайёрлашга бўлган талаблар.Овқатларни тайёрлаш учун керакли бўладиган маҳсулотларни пиширишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш лозим.Овқат масаллиқлари тозалаб, арчиб, майдалангач, сувда ва очиқ ҳавода узоқ қолиб кетишига йўл қўймаслик керак.. Овқатни меъёрида қайнатиш.Ёғни кучли қиздирмасдан овқат пишириш.Сарф қилинган энергия истеъмол қилинган овқатнинг қувватлилик миқдорига мос бўлишини таъминлаш мақсадга  мувофиқ.Овқатларни паст оловда қопқоқли идишларда димлаб, пишириш, ҳар бир овқатни тайёр бўлиш вақтини ҳисобга олиш лозим.Овқатланишда тана физиологияси қонуниятларини ҳисобга олишни  унутмаслик керак.  Ҳаддан ташқари тузлаш, ҳайвон ёғлари ва ширинликлар истеъмолини чегаралаш жуда муҳим.

Овқатлик маҳсулотларини танлаш ва сифатини сақлашга бўлган талаблар.

  • Маҳсулотлар сифатини текшириш, уларни озода шароитда сақлаш, тайёрлаш ва овқатга ишлатиш.
  • Овқатга асосан маҳаллий ва табиий шароитда етиштирилган маҳсулотларни қўллаш.
  • Овқатликларни сақлаш шароитлари ва муддатларига риоя қилиш.
  • Баъзи овқатлар ва ичимликларни рекламасига ишониб харид қилмаслик.
  • Овқатлик маҳсулотларини сифатини аниқлаш бўйича билим ва малакаларни ошириб бориш.

Эсда тутинг!

Кун давомида 4 маротаба овқатланиш мақсадга мувофиқдир;

Кунлик рационнинг:20 – 25% – нонуштада;

45 – 50% – тушликда;

5 – 10% – толма чойда;

15 – 20 % кечки овқатда истеъмол қилинади.

Овқат ҳазм қилиш тизими муаммолари ва бошқа касалликлар юзага  келганда  аввало шифокорга мурожаат қилинг.

Соғлом  овқатланиш  бўйича  тавсиялар:

“Овқатланиш вақти бўлди ёки овқатланиш тартибига риоя қилишим керак”, деб иштаҳангиз бўлмаса ҳам овқатланавериш ярамайди.Фақат очиққанда овқатланишни одат қилинг. Ҳақиқий очликни билиш учун овқатланишдан олдин 200г гача сув ичинг. Агар сиздаги очлик чанқоқлик туфайли бўлса ўтиб кетади. Агар  сув  ичгандан кейин ҳам очлик сезсангиз, ундан сўнг овқатланинг. Бу ҳолат  ҳақиқий очлик ва организм овқатни талаб қилаётганидан нишона. Қолаверса, ҳақиқий очлик вақтида ҳарқандай овқат, ҳатто қаттиқ нон ҳам ширин туюлади ва иштаҳа билан ейилади.

Овқатланиш вақтида ва ундан 15-20 дақиқа олдин сув, чой  каби суюқликларни тўйиб ичманг. Чунки, бу суюқликлар ошқозон ширасини суюлтириб, уни овқатларни ҳазм қилиш кучини камайтиради ва ошқозонга йиғилган ширани ўзи билан олиб кетади. Овқатлангандан кейин ҳам 1-1,5 соатгача суюқлик ичмасликни одат қилинг. Суюқликларни овқатланишлар оралиқларида истеъмол қилинг.Бир галги овқатланиш вақтида овқатнинг умумий миқдори қуюқ-суюқлик биргаликда 1 литрдан ошмаслиги лозим.Истеъмол қиладиган овқатингиз жудаям иссиқ ёки жудаям совуқбўлмасин.Умуман овқатнинг ҳарорати  тана ҳароратига (35-450) яқин бўлгани маъқул. Чой, кофе, какао каби ичимликларни 50-600 атрофида, салқинлантирувчи ёки чанқовбосди ичимликларни 18-250 атрофида бўлгани яхши. Овқат устига муздек сув ичиш ёки музқаймоқ ейиш зарарли одат ҳисобланади ва бу ошқозон-ичаклар фаолиятини бузилиши билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.

Аччиқ чой, кофе, какао каби кучли қўзғатувчи ичимликларни чегараланган миқдорда истеъмол қилинг ёки умуман истеъмол қилмасликни одат қилинг. Чунки, улар организмда кислотали муҳит даражасиникўтарилиши, оқибатда организм учун зарарли бўлган сийдик кислотаси ва шу кабиларни ҳосил бўлишига шароит яратади.

Тозаланган озиқ-овқатлар, олий нав ундан тайёрланган пишириқлар(булочка, печенье, пряник, торт) ҳамда макарон маҳсулотлари  истеъмолини чегараланг. Чунки, улар организмда хилт ҳосил бўлишига олиб келади   ва улар  бўғимлар, организмдаги бўшлиқлар ва ички аъзоларда тўпланиб, касалликларга сабабчи бўлади. Уларнинг ўрнига кўпроқ янчилган унлардан тайёрланган маҳсулотларни ва асал, мева, полиз маҳсулотларии истеъмол қилишга одатланинг.

Кундалик овқатларингиз таркибига мавсумга қараб салатлар, сабзавотлар, ҳўл ва қуруқ мевалар, сут  маҳсулотларини (сутнинг ўзи организмда хилтни кўпайтиради) кўпроқ киритинг. Бу саломатлик ва ишчанлик учун ниҳоятда муҳим.

Эрталабки нонуштага мевалардан бирортасини (қовун ҳам шу ҳисобда), мева ёки сабзавотлар шарбатларини истеъмол қилишни, тушликка асосий овқат билан 200-300г салат, кечқурунга енгил суюқ овқат, уйқуга ётишдан олдин 150-200г ёғсизлантирилган қатиқ ёки шунча миқдорда мева ёки сабзавотлардан тайёрланган шарбатлардан бирини истеъмол қилишни одат қилинг.

Салатлар асосан 3-4 турдаги полиз маҳсулотлари ва кўкатлардан иборат бўлиб, уларни истеъмол қилганда уксус ва кучли ачиқ-чучуклар ишлатманг. Албатта салатлар пиширилмасдан истеъмол қилинадиган егулик. Сабзи, қизил лавлаги, турп, пиёз, балғар мурчи кабиларнинг 2-3 туридан тайёрланиб, ҳар бир салатнинг таркибида укроп, петрушка, пиёз ёки саримсоқ бўлиши шарт. Салатларга ош тузини ишлатишда эхтиёт бўлинг. Чунки, салатнинг ўзи организмни минерал тузлар, микроэлементлар ва витаминларга бўлган талабини қондиради. Шунга кўра, салатлар билан овқатланганда овқатга ош тузини қўшишда албатта меъёрга эътибор беринг.(Таъбга қараб туз солиш) Салатларни таъмини яхшилаш учун унга ёғсизлантирилган қатиқ, сузма, асал қўшиш мумкин.

Ҳайвон ёғларини истеъмол қилишни иложи борича чегараланг. Улар овқатни ошқозон ва ичакларда ҳазм бўлишига тўсқинлик қилиб,  юрак  хасталиги хавфини оширади. Ўсимлик ёғларини ҳам меъёрда истеъмол қилиш ўринли.

Луқма қанчалик кўп чайналса, овқат  ҳазм бўлиши шунча осон ва тез кечади.  Сўлак таркибида овқатни ҳазм қилувчи ферментлар бўлади. Тишлар асосан луқмани чайнашга хизмат қилиши  эсингиздан чиқмасин. Тишлари тўкилган кишиларга ясама тишлар қўйдиргунча овқатни гўшт қиймалагич ёки қирғич каби майдаловчи воситалардан ўтказиб ейишни маслаҳат берамиз.

Овқатниортиқчаейишниодатқилманг. Буни ҳар гал овқатланишдан олдин яхшилаб ўйланг ва мунтазам ўзингизни назоратда тутинг. Чунки, ортиқча истеъмол қилинган овқат ички аъзоларни зўриқиб ишлашга мажбур қилади ва оқибатда уларнингфаолиятини издан чиқаради. Бу эса умумий кайфиятсизлик, ланжлик, лоҳаслик ва оқибатда бу ҳолат саломатликнингёмонлашиб бориши вакасалликларгасабаб бўлади.

Ҳар қандай нарса – кийим-кечак, идиш-тавоқ, уй, хона, мебел тозалашга эҳтиёж сезганидек, организм ҳам тозаланишга муҳтожлик сезади. Бунинг учун, ҳафтасига бир кун очлик ўтказишга ҳаракат қилинг. Айниқса, дам олиш кунлари, тўй, байрам ва улфатчиликлардан кейин очлик жуда фойдали тадбир. Бу даврда ички аъзолар ва бутун организм ўзини-ўзи тозалашга улгуради. Очлик даврида 1,5-2литр қайнатилган сув ичиш эсингиздан чиқмасин.

Бутун кун давомида ҳар 1-1,5 соатдан 100-150г сув ёки шарбати ичишни одат қилинг.Агар минерал сувичсангиз ҳар ҳафтада унин гтурини янгилаб боринг.“Пепси”, “кола”, “фанта”каби ичимликларни организмга фойдасидан зиёни кўп. Энг яхши ва фойдалиси бу оддий ичимлик суви эканлиги эсингиздан чиқмасин.

Ҳозирги кунда  айрим  кафе, бар, ресторан ва шундоқ кўчаларда тайёрланадиган овқатлар,ошпазларнинг услуб ва масъулиятларига кўра ниҳоятда малакасиз ва сифатсиз тайёрланади. Уларнинг таркиби асосан ун, гўшт ва молёғларидан иборат бўлганлиги учун организмда “атеросклероз” касаллиги ривожланишига шароит яратади ва ички аъзолар фаолиятини қийинлаштиради.

Шунингдек, саноатда  ишлаб-чиқаришга асосланган  ярим тайёр  овқатлар,  турли хил чанқоқбосди ичимликлар, консервалар, колбаса маҳсулотлари  ва шу кабилар истеъмолини ҳам чегаралашга  одат қилинг.

Имкон  борича уйда овқатланишга ҳаракат қилинг.

Хотима

Республикамиз шароитида қуйидагиларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ:

-сабзавотлар, ёғсиз мол гўшти, балиқ ва парранда гўштидан  тайёрланган шўрвалар (уларни димланган ҳолда ҳам истеъмол қилиш мумкин);

-помидор, бодринг, редиска,  картошкадан тайёрланган таомлар ;

-дуккакли (мош, ловия, нўхот)лар ва макарондан тайёрланган таомларни тановул килишга ҳаракат қилиш;

-ярим қайнатилган бир дона тухум кунора;

-ҳар куни кечқурун бир пиёла қатиқ;

-олма, лимон, олхўри, тарвуз исталган микдорда;

-қиш ойларида помидор ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар.

Кунлик истеъмол қилинадиган ош тузи миқдори   5 г (бир чой қошиқ) гача чегаралаш мақсадга  мувофиқ.

Ҳар бир инсон соғлом ҳаёт тарзида яшаш учун  тўғри овқатланиш илмидан хабардор бўлиши лозим!

Адабиётлар рўйхати.

  1. Алимова Р.Р. «Тўғри овқатланиш». Овқатланиш сирлари.«Тиббиётнома»нинг махсус сони. Тошкент: 2005 й. 25 б.
  2. Атажонов У.Ж., Маткаримов М.У., Дусчаиов Ш.Б. «Согломовкатланишнингхазмтизимивабуйраккасалликларидагиахамияти». Хоразм Маъмунакадемияси. 2013 й. №1, 14- 15 б.
  3. Бахритдинов, А.С. Худайберганов, Нутрициология, 2000, Ибн-Сино, Ташкент, 326 бет.
  4. Королев А.А., Гигиена питания, Медицина, Москва, 2008, 527.
  5. Шайхова.Г.И. «Овқатланиш гигиенаси» Тошкент 2010 йил

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 1 287 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech