pitanie-podrostka

Соғлом инсонлар нима учун парҳез сақлашади?

Нима мақсадда  парҳез  сақланади?  Кейинги  пайтларда  тана вазнини камайтириш учун парҳез тутиш урф бўлган.

Айрим   диетологларнинг фикрига кўра, озиш учун йўлга  қўйиладиган  парҳез  кунлари шунчаки урф  бўлиб қолган, ҳеч қандай  илмий асосга  эга  эмаслигини таъкидлашади. Ҳаммага  маълумки,  ўз билганча парҳез тутиш организмга салбий таъсир этмасдан қўймайди.

Аммо қисқа муддат ичида озишни ҳоҳлаган инсонлар бу фикрга унчалик этибор беришмайди. Умуман олиб  қараганда, озиш учун тўғри  танланган овқатланиш кифоя.

Самарали озиш учун қуйидагиларга этибор бериш лозим:

секин озиш;

соғлом парҳезга  амал  қилиш;

ҳар кунлик таомномани режалаштириш;

Парҳез қисқа  муддатга  мўлжалланган  бўлиши керак, акс ҳолда, организм модда  алмашинуви  балансида жиддий ўзгариш кузатилади,ортиқча  вазн  қайтмаслиги  учун албатта  жисмоний ҳаракат зарур.

Вашингтон университети тиббиёт мактаби тадқиқотлари маълумотларига  кўра, ҳар кун олдингига  қараганда, 230 ккал кам истеъмол қилган ва жисмоний машқлар билан шуғулланмаганларда мушаклар кучи ва чидамлилиги паст бўлиши ҳисобига вазн камайганлиги  кузатилган.

Жисмонан фаол бўлганларда  эса, тана вазни камайиши  мушаклар эмас, балки организмдаги  ёғлар эвазига юзага келган ва мушаклар кучи сақланиб қолган.

Одамлар орасида  “кам овқат ейиш орқали  ҳам тана вазнини камайтириш мумкин”деган, фикр бор. Албатта, кам овқатланиш ҳисобига йўқотилган  энергияни қоплаш учун организм  ўз заҳирасини  ишга туширади. Одатда   организм  фойдали  озиқ моддаларни етарлича олмаганда,  заҳирага  қўйишга  киришади. Бироқ, ёдда тутиш керакки, бу заҳирага мушаклар тўқимаси ҳам киради. Агар етарли даражада қувват олинмаса, оқсиллар қабул қилинмаса,  ҳолсизлик, заифлик  сезилади. Шу сабабдан кун давомида ҳар хил озиқ овқат маҳсулотларидан  истеъмол қилиш зарур, бу  орқали организмнинг турли озиқ моддаларга бўлган  эхтиёжи қопланади.

Кўпчилик  ҳолларда ҳар ким ўз билганича парҳезни танлайди.  Умуман олиб қараганда, организмга зарари тегмайдиган оздирувчи парҳез  тури бормикан?  Озишни  ҳоҳлаганганлар томонидан тан олинган парҳез: гуручли, қатиқли,гречкали , тарвузли,бананли,карамли ва творогли. Бундай парҳез турларининг, зарарли томони шундаки,  у баланслашмаган  бўлиб ҳисобланади,(яъни бир томонлама) .Чунки организм учун кун давомидаги фаолияти ва ҳаракати учун  маълум миқдорда ҳар хил озиқ моддалар керак бўлади: оқсиллар, углеводлар, ёғлар, витамин ва менераллар ва ҳ.к.

Озиш ниятида  бўлганлар кўпинча  ёғ истеъмолини чеклашади. Бунинг учун  аввало ёғлар ҳақида маъумотга эга  бўлиш  жуда  муҳим. Истеъмолдаги ёғларнинг фойдали томони  ҳам, зарарли томони  ҳам  бор. Масалан, маргарин ва аралаш ёғлардан тайёрланган маҳсулотлар ҳақиқатан ҳам вазн ортишига ҳисса қўшади. Ҳайвон ёғларига  қараганда  ўсимлик ёғлари ҳам фойдали, ҳам енгил ҳазм бўлади, яъни организмда йиғилиб қолмайди ва ўз навбатида вазнга таясир этмайди.   Масалан, зайтун мойини олиб қарайдиган бўлсак, унинг калорияси кўп бўлгани билан вазнга таъсир қилмайди. Бундан ташқари, зайтун мойидаги кам миқдордаги ёғ кислоталари метаболизм (моддалар алмашинуви) жараёнида муҳим иштирокчи ҳисобланади.

Бир томонлама парҳезни 2 кундан ортиқ муддат тутиш натижасида бир кунда бир килограмм озиш мумкин, лекин бу соғлом озиш эмас.  Парҳез тутиш натижасида келиб чиқалиган  ўзгаришлар ҳар хил кўринишда  бўлиши  мумкин Айрим инсонлар шоколадли парҳез билан озишга уринадилар, бу ҳол шоколад таркибидаги шакарни кўплиги ҳисобига  қонда  инсулин  миқдори ошишига олиб келади. Шоколадни кўп миқдорда истеъмол қилиш асаб тизимига салбий таъсир этиб, бош оғриши ва қон босимининг  ошишига сабаб бўлади.Тарвузли парҳез  айниқса,буйрак касалликлари билан хасталанганлар учун  буйрак фаолиятига юклама тушишига  сабаб бўлади, чунки организмдан кўп миқдорда суюқлик чиқиб кетади. Сабзили парҳезнинг меъёридан ортиғи   жигарни  чарчатади.  Гуручли  парҳез ошқозон-ичак тизими фаолиятида қабзиятни юзага келишига сабаб бўлади.   Агар бир  томонлама,  яъни  бир хил  турдаги озиқ-оақатдан  иборат  парҳез танланганда,   қатиқ-кефирли парҳезнинг  зарари бошқаларига қараганда камроқ эканлигини инобатга олиш керак. Чунки  бундай парҳез  организмнинг туз ва сув балансини меърда бўлишига,  ҳамда оқсил заҳирасининг камаймаслигига имкон  беради. Аммо  бундай парҳезни  ҳам, 3 кундан  ортиқ  сақламаслик керак.

Бундан ташқари, қайнатилган ва димланган картошка, бўтқалар  ҳам озишга ёрдам бериши мумкин. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, картошка танадаги инсулин даражасини оширади. Агар парҳез тутаётган бўлсангиз, картошкали гарнирни кечқурун истеъмол қилмаганингиз маъқул.

Йирик  тортилган ундан  тайёрланган нон(оз миқдорда), сабзавот ва  мевалар парҳезни янада  фойдалироқ қилади.Улар таркибидаги бириктирувчи  толалар   ҳазм жараёнини яхшилайди, натижада вазн ортишига имкон бермайди.

Парҳезни  назорат қилишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

üовқатланиш рационида етарли даражада оқсил, углевод, овқат толалари(клетчатка) ,витамин ва минераллар бўлиши;

üалбатта нонушта қилиш(акс ҳолда  чекловлар кучли зиқликка сабаб бўлади, натижада сабрсизлик билан тушлик пайтида кўп еб қўйиш мумкин);

üистеъмол қилаётган таом  миқдорини аста-секинлик билан камайтириб боринг, унинг ўрнини  салатлар ва кўкатлар билан тўлдириш;

üкун давомида  ўртача 8-10 стакан ичимлик  сув ичиш(Агар жисмоний машқлар бажарилса, унла  кўпроқ) ;

üэрталабки  бадан  тарбия ва спорт машғулотлари парҳез билан биргаликда олиб борилса, самараси жуда юқори бўлади. Спорт билан шуғулланиш натижасида ортиқча тер ажралиши озишга олиб келмайди. Киши зўр бериб терлаганда, унинг организмидан ёғ эмас, намлик ажралади. Спортзалдан чиққач, тарози вазнни 200-300 грамм камроқ кўрсатганига қувонманг, бу шунчаки ажралган суюқлик оғирлиги. Ёғ қатлами эса, афсуски, қимирламай тураверади.Машғулотлар давомида мушаклар чиниқади, моддалар алмашинув жараёни яхшиланади, ва албатта калориялар сарфи тезлашади.Бу эса, кун  давомида  тетик, фаол бўлишга  ва инсоннинг яхши  кайфиятда юришига сабаб бўлади.

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 1 180 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech