скачанные файлы (2)

(UZ) Соғлом овқтланишнинг 12 тамойили

1. Ҳар куни ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш лозим.

2. Кунига камида 400 грамм миқдоридаги ҳар хил, иложи борича янги узилган маҳаллий мева ва сабзавотлардан истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

3. Нон ва йирик тортилган ун маҳсулотлари, ёрмалар ва картошка ҳар куни истеъмол қилиниши керак.

4. Овқат билан истеъмол қилинаётган ёғ миқдорини назорат қилинг. Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғларининг ўрнига кўпроқ ўсимлик ёғларини ишлатинг.

5. Ёғли гўштни имкони борича ёғсиз гўштга алмаштиринг, балиқ ва товуқ маҳсулотларини ҳамда дуккакли ўсимликлар донларини кўпроқ истеъмол қилинг.

6. Ёғлилик даражаси паст бўлган сут, таркибида ёғ ва туз миқдори кам бўлган  қатиқ, сузма, творог ва пишлоқ каби сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилинг.

7. Ширинлик ва ширин ичимликлар истеъмолини чегараланг, таркибида қанд миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини танлаш орқали кундалик истеъмолда қанд миқдорини камайтиринг.

8. Ош тузини кам истеъмол қилишга харакат қилинг, унинг умумий миқдори кунига бир чой қошиқ, яъни 5 граммдан ошмаслигига эришинг. Фақат йодланган ош тузини истеъмол қилинг.

9. Овқатланаётганда чой ичманг. Чой ўрнига табиий шарбат ёки қайнатилган сув ичинг. Чой асосий овқатланишлар оралиғидаги танаффуслар пайтида истеъмол қилинг.

10. Таомнинг тўлиқ пишишини таъминлаш лозим. Таомни димлаб ёки қайнатиб пишириш унинг тўлиқ пишишини таъминлаши билан бирга унга ишлатиладиган ёғ ва туз миқдорини камайтириш имконини ҳам беради.

11. Болани ҳаётининг дастлабки 6 ойи давомида фақат кўкрак сути билан боқинг. Уни 2 ёшгача эмизишга ҳаракат қилинг ва қўшимча

овқатлантиришга ажратмасдан ўтинг.

12. Танангиз вазнини назорат қилинг, жисмоний фаол бўлинг, кунига камида 30 минут ўзингизга мос ва ёқадиган жисмоний машғулотлар билан шуғулланинг.

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 2 337 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech