ZzyAPzbDK40

Болалар ёзги дам олишларини уюштиришнинг аҳамияти.

Соғломлаштирувчи тадбирларнинг умумий соғломлаштириш тизимлари ичида болалар ёзги соғломлаштирувчи муассасаларда бўлишлари муҳим аҳамиятга эгадир. У ерларда болалар бутун кун бўйи очиқ ҳавода ва қуёш нурининг тўғридан-тўғри ва тарқоқ ҳолда фойдали радиацияси таъсирида бўладилар. Организмни чиниқтириш учун зарур муолажаларни олишга (ювиниш, ҳовузларда чўмилиш), янги сабзавот ва мевалар билан бойитилган овқатларни исеъмол қилишга катта имконият туғилади.

Йил мобайнидаги ўқишдан, дарслардан чарчаган, дам олишга муҳтож ўқувчилар учун яхши, уюшқоқлик билан дам олинадиган оммавий соғломлаштирувчи оромгоҳлар тавсия қилинади. Бу ерларда ҳар йили миллионлаб ўқувчилар ўз таътилларини ўтказадилар.

Оромгоҳларда ҳар бир болага мактабнинг тиббий ходими маълумотнома тўлдиради, маълумотномада қуйидагилар кўрсатилади: саломатлиги (агар бола форма №30 бўйича ҳисобда турса, диагнозини кўрсатиш керак), юқумли касаллик билан оғриганлиги, эмланган вақти, жисмоний ривожланиш даражаси, тавсия қилинадиган тартиб, жисмоний фаоллик гуруҳи. Ушбу маълумотнома билан болалар тиббий кўрикдан ўтадилар ва болалар оромгоҳининг тиббий ходими боланинг оромгоҳда бўлган даври мобайнида саломатлигида юз берган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни ёзиб боради.

Болаларни оромгоҳга жўнатиш олдидан ота-оналар уларни ювинтириб, сочларини калта қилиб кестириб ва тоза ич кийимларини кийдиришлари керак. Катта ёшдаги қизларнинг сочларини узун қолдириш мумкин, бироқ улар мутлақо тоза бўлиши лозим. Оромгоҳларга кетадиган ҳар бир бола уст кийими, оёқ кийими ва шахсий гигиена буюмлари билан таъминланган бўлиши керак. Ёзги соғломлаштириш муассасалари туман (шаҳар) оромгоҳлари ҳаяти томонидан қабул қилиб олингандан кейин очилади. Ҳаят таркибига санитария-эпидимиология маркази врачи киради. У келгусида шу муассасадаги санитария аҳволини ва меҳнат режимини кузатиб боради.

Ёзги оромгоҳларни жойларини танлаш керак.

Оромгоҳлар шаҳар чеккасидаги аҳоли яшовчи махсус жойларда, курортлар зонасида, ўрмонларда, сув ҳавзалари (дарё, кўл, денгиз, ҳовузлар ) яқинига, сув ва электр манбаи бор ерларга жойлаштирилади. Жойларни танлашда темир йўл, автомобил йўлларининг борлиги, чиқинди сувларнинг чиқиб кетиши ва тозалаш иншоотларини қуриш учун лозим бўлган қулайликлар ҳисобга олинади.  Ҳар бир ажратилган ер майдони умумий санитария-гигиена талабларига жавоб бера олиши (тупроқнинг тозалиги, етарли даражада буғланиши ва шамоллаши, ер ости сувининг чуқур бўлиши, ёмғир сувлари яхши оқиб кетиши) керак.

Ёзги оромгоҳларда дам олиш учун борадиган болалар ўзи билан нималарни олишлари керак?

Болаларимиз учун  жазирама иссиқда  тавсия этиладиган кийимлар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши шарт:

- ҳавони яхши ўтказадиган;

- терни шимадиган;

- қуёш нурини  қайтарадиган ва терига ўтишига йўл қўймайдиган;

- кенг тикилган ва танага  ёпишиб турмайдиган;

- ип газлама ва ипак шойидан.

Шахсий гигиенани унутмаслик учун тиш чёткаси ва тиш пастаси, соч тароғи ва шампун, совун  олишлари шартдир.

Энг муҳими, оёғингизга териси текис чармли пойафзал (кроссовка)ни ва юмшоқ уй шиппагини олинг.

Қимматбаҳо безаклар (узук, зирак ва бошқа нарсалар), телефон, компьютер, фотоаппаратларни олиш рухсат берилмайди, чунки ушбу нарсалар учун ҳеч ким жавоб бермайди.

Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг кун тартиби.

Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг кун тартиби узоқ муддат мобайнида очиқ ҳавода бўлиши, соғломлаштириш тадбирларини олиб бориш назарда тутилади. Улар қуйидагилар: қуёш ваннаси, сув муолажалари, серҳаракат ўйинлар, ўрмон ва далаларда дам олиб юришлардир. Дам олиш оромгоҳларида болаларнинг кун тартибида тунда ва кундузги ухлаш, мунтазам тартибда овқатланиш, оммавий меҳнат фаолияти, табиий факторлардан фойдаланиш тўғри ташкил қилиниши назарда тутилади. Шу билан бирга болалар учун кун тартиби тузишда уларнинг саломатлик ҳолати ҳам назарга олинади.

Болалар бўш вақтларида ўзлари қизиқадиган машғулотлар билан банд бўладилар: ўқиш, кундаликларни ёзиб қуйиш, тўқиш, расм чизиш ва бошқалардир. Ҳар бир бола спорт билан шуғулланиши, ашула ва рақс ўрганиши,  адабий тўгарак машғулотларида банд бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Боларимизни оромгоҳларга юборишимиздан мақсад, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашдир.

Табиат қўйнида дам оладиган болалар:

  • табиат сеҳрларини англашни,
  • ҳаётда содир бўладиган қийин вазиятларга мослашишни,
  • атрофдаги ўртоқлари билан мулоқотда бўлишни,
  • дўстлашишни,
  • озодаликка риоя қилишни,
  • тўгаракларга қатнашганда меҳнат қилиб мувафақиятини дўстлари билан  баҳам кўришни,
  • тўгаракларга қатнашиб ўзларига келажакда касб танлашни
  • китобларни ўқиб завқ олишни,
  • ўқишга иштиёқ билан ёндашишни
  • билим билан ҳамма орзу ҳавасларига етишиш мумкинлигини ўрганадилар.

Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 2 455 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech