images

Қутуриш қандай касаллик?

Қутуриш – инсонҳаётигачангсолишимумкинбўлганўтахавфлиюқумликасалликҳисобланади.  Қутуришкасаллигини   бошваорқамия   хужайраларинизарарлайдиган   вируслар  юзагакелтиради.

Қутуришкасаллигинингасосийманбаишукасалликкачалинганҳайвонларҳисобланади. Қутуришкасалигигадеярлибарча  ҳайвонлар  берилувчанбўлади. Касалликниэса, кўпроққаровсизқолгандайдиитвамушуклар, шунингдек  бўри, тулки,чиябўрилар   тарқатади.

Қутуриш  касаллигини  юзагакелтирувчивирусшукасалликкачалинганҳайвонларнинг  сўлагиорқаликўпмиқдордаажралибчиқади.

Эсдатутинг! Ҳайвоннингсўлаги  касалликюзагачиқмагандаврда, яъни  яшириндаврдаёқюқумлибўлади. Бу  касалликнингюқишхавфини  оширади, сабабиодамларбудаврдаҳайвоннингкасалэканлигинибилишмайди.

Қутуришодамгақандайюқади?

Касалликкўпҳоллардаодамгақутурганҳайвоннингтишлашиорқалиюқади. Шунингдеккасаллик  теригаҳамдакўз, бурун, оғиз, томоқ  шиллиқпардаларига  касалликкачалинганҳайвоннинг  сўлагитегишинатижасида  ҳамюқади.

Касалликкачалинганҳайвонларнинг  тишлашигинаэмас, cўлагинингтегиши  ҳамжудахавфлиэканлигиниунутманг!

Касаллик қандай кечади?

Вирус одам организмига тушиши билан касаллик бирдан  бошланмайди. Вируслар асаб толалари орқали орқа ва бош  мия томон  ҳаракат қилади. Вируслар мия ҳужайраларига  етиб келгунга қадар  касаллик белгилари юзага чиқмайди, яъни касаллик яширин кечади. Бу давр касалликнинг “яширин даври” дейилади. Бу вируснинг  кириш дарвозасини бош ва  орқамия билан  оралиқ масофасига қараб 10кундан 40 кунгача, айрим ҳолларда 5-6 ойгача, баъзида эса, 2 йилгача давом этиши мумкин.  Энг хавфлиси жароҳат  тананинг юқори қисми-юз, бўйин, қўл, панжа ва қоринда   бўлишидир. Бунда касалликнинг “яширин даври” қиска бўлади касаллик ҳам тез  ривожланади.   Агар  жароҳат   оёқда кузатилса, яширин даври бироз узоқроқ бўлади.

Мия ҳужайраларига етиб келган вируслар зўр бериб кўпаяди. Касаллик ҳароратнинг бироз кўтарилиши, тананинг  зирқиллаб  оғриши билан бошланади. Гарчи жароҳат битиб кетган бўлсада, ўрни қичишади, симиллаб оғрийди.  Беморнинг руҳи тушади,  безовталанади, уйқуси қочади. Кейин эса, касалликнинг энг оғир –қўзғалиш даври бошланади. Беморда қўрқувга соладиган васвасалар пайдо бўлади, кўзига қўркинчли нарсалар қўринади. Бемор ўта бесаранжом, тажаввузкор тус олиши мумкин Бу пайтда бемор ғайритабиий  кучга тўлиб кетади, ташқи қиёфаси ёввойи тус олиши мумкин. Касалликнинг бу даври атрофдагилар учун ўта хавфли бўлиб, бу вақтда қутурган бемор ён атрофдагиларга ташланиб, уларни тирнаши ёки тишлаб олиши мумкин. Касаллик авж олган вақтда беморнинг нафас олиши қийинлашади. Беморга ҳаво етмайди. Ютиниш мушакларининг тортилиши натижасида бемор ютина олмайди, оғзидан жуда кўп миқдорда сўлак оқа бошлайди, сув ича олмайди. Сувни кўрганда ёки уни шилдираб оқишини эшитганда ютиниш мускулларининг тиришиб-тортилиши янада кучаяди. Шунинг учун беморда  «сувдан қўрқиш» ҳолати юзага келади.  Кейинчалик  салгина шовқинга ёки кучлироқ ёруғликка, шунингдек елвизакка ҳам кучли безовталаниш пайдо бўлиб, бу  мушакларнинг кучли даражада тиришиб-тортиши  билан кечади.

Охирида эса  мушакларнинг  фалажланиш даври  бошлайди.

Бу даврда бемор бироз тинчланади. Ваҳима камаяди. Қўл ва оёқлари фалажланиб, ишламай қолади.Бемор юрак ва  нафас олиш мушакларнинг фалажланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмади

Кутириш касаллигини олдини олиш учун нималарни билишимиз зарур!

  •  Хонадонлардаги итлар қутуришга карши эмланиши шарт;
  •  Дайди итларни йуқотиш, уларга қарши чора – тадбирлар  қўллаш керак;
  •  Болаларни  итлар билан ўйнашига йўл қўймаслик керак;
  •  Итларни кўчага “буйинтуруқ” ва “тумшуқ тасма”да олиб чикиш керак;
  •  Ҳайвон ёки одамни тишлаган итни албатта тутиб, ветеринар назоратига олиб бориш зарур;
  •  Одамлар ит тишлаган жароҳатга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билишлари керак;
  •  Ит тишлаган заҳоти, жабрланган одам тиббий ёрдам (травматология пункти)га мурожаат қилиши ҳамда шифокор назоратида бўлиши шарт.

Ит тишлаганда биринчи тиббий ёрдам:

Ит тишлашидан ҳосил булган жарохат дарҳол яхшилаб хўжалик совуни билан ювилади, атрофига йоднинг спиртли эритмаси ёки спиртнинг 70% эритмаси суртилади. Шундан сўнг, мутахассис шифокор тавсиясига кўра, қутуришга қарши эмлаш бошланади. Эмлаш учун кутуришга қарши вакцина кўлланилади. Эмланаётган одам эмлаш даврида ва эмлашдан кейин 1 йил мобайнида спиртли ичкиликлар ичмаслиги, руҳан ва жисмонан толиқмаслиги керак.

Қутуришга қарши эмлаш бепул ўтказилади.  

 Республика жамият саломатлиги ва согликни саклашни ташкил этиш илмий-тадкикот институти

Утешев М.С., Муллаева С.

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 1 204 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech