АҲОЛИ ОРАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЖАМОАТ ТРЕНЕРЛАРИНИ ЎҚИТИШ БОШЛАНДИАҲОЛИ ОРАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЖАМОАТ ТРЕНЕРЛАРИНИ ЎҚИТИШ БОШЛАНДИ

Саломатлик ва тиббий статистика институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жамоат тренерлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва тадбиғини тайёрлаш”мавзусидаги инновация лойиҳаси амалиётга тадбиқ этилмоқда.

Жамоат тренерларини тайёрлаш мақсадида “Жамоат тренерларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича вақтинчалик низом” ишлаб чиқилди ва “Хотин қизлар қўмитаси”, “Камолот” ёшлар жамоат харакати, “Махалла” республика жамоат хайрия фонди томонидан келиштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди.Ўқув дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Жисмоний фаоллик, чекишнинг зарарлари, кўкрак сутининг аҳамияти, қўл гигиенаси, репродуктив саломатлик бўйича ишчи дастурлари ишлаб чиқилди.

23-25 ноябр кунлари Саломатлик ва тиббий статистика институтида анъавий усулда жамоат тренерларини тайёрлаш бўйича 3-кунлик семинар ташкил этилди. Семинарда “Хотин қизлар қўмитаси”, “Камолот” ёшлар жамоат харакати, “Махалла” республика жамоат хайрия фонди, Саломатлик ва тиббий статистика институтининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят филиаллари вакиллари, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш кафедраси магистрлари иштирок этишди. Семинар иштирокчиларининг ўзлаштириш даражалари пре ва пост тестлаш натижалари орқалитахлил қилинди. Семинар иштирокчилари нафақат анъанавий, балки масофа (интернет) орқали тестларга ҳам жавоб беришди. Семинар иштирокчилари интернет дастурида рўйхатдан ўтгандан сўнг мавзу бўйича лекцион ва презентация материалларини кўчириб олишлари,  ўзларига қулай вақтда ўқиб билимларини оширишлари мумкин. Масофа, яъни Интернет орқали ўқитиш ва тестларга жавоб беришнинг устувор томонлари уй ва иш жойидан ажрамаган, қўшимча йўл кира, озиқ-овқатхаражатларини қилмаган холда малака оширишлари  мумкин.Хозирги кунда Интернет орқали ўқитиш платформасини жорий қилиш ишлари давом этмоқда. Тестларга муваффақиятли жавоб берганларга Интернет орқали жамоат тренери – деган сертификат юборилиши режалаштирилган.

P1010946P1010956 P1010938 P1010933 P1010922 P1010914

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 4 063 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech