blood-donation-660x350

Донорство – доброе дело

Донорлик –савобли ва хайрли иш

 Донорлар- 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом инсонлар бўлиб, улар тўрт босқичли тиббий текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсиясига биноан, донорлик қилиши мумкин. Соғлом киши учун қон топшириш, албатта, хавфсиз ҳисобланади. Чунки одам организмида 4,5-5 литр қон бўлиб, ундан 250 ёки 450 мл олинади ва организм 36 соат ичида топширилган қон хажмини тиклаб олиш хусусиятига эга.

Артериал гипертония хасталигининг олдини олиш ва бартараф этиш, моддалар алмашинувини яхшилаш, шунингдек, иммун тизимини мустаҳкамлашда қон топширишнинг аҳамияти беқиёсдир.

 Қон хавфсиз бўлиши шарт!

         Қон беғараз, ўз хоҳиш-иродаси билан келган донордангина олинади. Бундай саховатпеша кишилар шифокор кўригида ўзининг саломатлиги ҳамда турмуш тарзи ҳақида аниқ маълумот бера олади. Бу эса қоннинг хавфсизлигини таъминлашда ғоятда муҳимдир. Негаки, донор бўлишга аҳд қилган инсон маъсулиятни ўз бўйнига олади. Кечагина у фақат ўз соғлиғи учун жавоб берган бўлса, бугун у бошқаларнинг саломатлиги учун ҳам масъулдир.

 Донор қони кимлар учун зарур?

 Донор қони инсон ҳаёти хавф остида қолганда қуйилади, яъни:

  • қон тизими касалликларида (оғир даражали камқонликларда, лейкоз, яъни оққон хасталигида, қон ивиши тизими бузилиш касалликларида, яъни гемофилия касаллиги, коагулопатия).
  • оғир кечган туғруқларда;
  • саратон касаллигида;
  • оғир даражали куйишларда;
  • кўп қон йўқотиши билан боғлиқ бўлган жарроҳликларда;
  • турли хил фавқулоддаги ҳолатларда.

 Донорлик турлари

 Агар донор бўлишга қарор қилган бўлсангиз, унда Сиз донорликни бир неча тури мавжудлигини билишингиз зарур. Техника таррақиёти туфайли ҳозирда қисқа вақт ичида инсондан фақатгина тўлиқ қон эмас, балки шу беморга керакли бўлган қоннинг бошқа қисмларини тайёрлаш имконлари яратилди.

Шундай қилиб:

  • тўлиқ қон топшириш – 1 доза 450 млгача;
  • плазма топшириш – 1 доза 500 мл;
  • тромбоцит концентрацияси-280 мл.

Қонни қанча вақт оралиғида қайта топшириш мумкин?

 

Соғлиққа зарар етказмаслиги учун:

  • тўлиқ қон топшириш-йилда 4 марта 3 ойлик интервал билан;
  • плазма топшириш-йилда 6 – 12 марта 2 ҳафтадан кам бўлмаган интервали билан;
  • тромбоцит концентрацияси – 1 ойда 1 марта топшириш тавсия этилади.

Донорда қон ва унинг компонентларини қайта тикланиши:

  • қон ҳажми-36 соат мобайнида;
  • эритроцитар масса-8 ҳафта мобайнида;
  • плазма ва тромбоцитлар-бир неча кун мобайнида.

Қон топшириш учун қанча вақт керак?

  • тўлиқ қон топшириш учун –тахминан 10-15 дақиқа;
  • плазма топшириш учун-40 дақиқа;
  • тромбоцитларни топшириш тайёрлаш усулига боғлиқ бўлиб, ўртача – 1.5 соатдан 4 соатгача.

Донорларга тавсиялар: 

  • мунтазам равишда сифатли овқатланишга ҳаракат қилинг;
  • кўп миқдорда суюқликлар: ширин чой, мевали шарбатлар ичинг;
  • қон топширадиган кунингиз ёғлиқ овқат, ёғлиқ сут маҳсулотлари истеъмол қилманг;
  • спиртли ичимликлардан 2 кун ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг;
  • таркибида аспирин, анальгин бўлган дорилар ичаётган бўлсангиз, у ҳолда 3 кундан кейин қон топширишингиз мумкин;
  • қон топшириш кунидан олдин тиниқиб ухланг, 8 соатдан кам бўлмасин. 

Эсдан чиқарманг! Сиз топширган қон кимнингдир хаётини сақлаб қолади!

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 278 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech