sibirskaya-yazva1

Куйдирги касаллигини олдини олиш бўйича фуқароларга

Куйдирги касаллигини олдини олиш бўйича фуқароларга

ЭСЛАТМА

Куйдирги касаллиги (сибирская язва) одамларга ушбу касаллик биланкасалланган қорамол, қўй – эчкилар, отлар, туя каби, чорва  молларини мажбурий сўйиш, терисини шилиш, гўштини майдалаш, ошқозон- ичаклари ва калла – почасини тозалаш жараёнида юқади. Шунинг учун касал чорва ҳайвонларини ветеринар ходими иштирокисиз сўйиш мумкин эмас.

Куйдирги касаллигини одамларга юқишини олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиш керак:

хонадонларда боқилаётган чорва молларини худудий ветеринария врачларитомонидан куйдирги касаллигига қарши ҳар йили бир маротаба албатта эмлатиш зарур;

-         чорва молларини уй шароитида сўйиш тақиқланган. Уларни фақат кушхоналарда ва сўйиш майдончаларида, ветеринария врачи назорати остида сўйиш керак;

-         касалланган чорва молларини нобуд бўлмаслиги учун уларни уй шароитида мажбурий сўйиш зарурияти юзага келганда, бу тадбирни албатта ветеринария врачи иштирокида амалга оширилиши зарур;

-         мажбурий сўйилган чорва молларининг гўшти, териси ва калла – почаларини кўни – қўшниларга тарқатиш ёки бозорларда сотишга фақат ветеринария врачининг хулосаси асосида рухсат берилади;

-         ветеринария врачи чорва молларида куйдирги касаллигини гумон қилса ёки аниқласа, бундай ҳайвонларни сўйиш мумкин эмас, ўлган мол, қўй танаси куйдириш йўли билан йўқотилиши шарт;

-         куйдирги билан касалланган мол сўйилган холларда, сўйилган жойнинг ўзи ва ён – атрофлари ветеринария хизмати томонидан дезинфекция қилингандан сўнг, бетонланиб, атрофи панжара билан ўраб қўйилиши керак. Ушбу жойдан узоқ йиллар мобайнида фойдаланиш қатъиян маън этилади;

-         маҳаллангизда мажбурий сўйилган ва кўча – куйларда сотилаётган чорва  моллари гўшти хатарли бўлиши мумкин, шу сабабдан гўштни фақат дўконлардан ва бозорлардан харид қилиш тавсия этилади, чунки улар текширилган ва ҳавфсизлиги кафолатланган бўлади.

Касалланган чорва молини сўйган ва сўйишда иштирок этган одамда бир ҳафта мобайнида қўлида ёки танасининг бошқа жойларида яра пайдо бўлса, дарҳол худудий шифохонага мурожаат қилиши зарур. Ярани игна билан тешиш, ўзбошимчалик билан даволашмумкин эмас. Касалликнинг ўз вақтида аниқланиши, беморнинг тўлиқ даволанишига замин яратади! Ўзингиз, яқинларингиз ва қўни – қўшниларингизни куйдирги касаллигидан ҳимоя қилишга бефарқ бўлманг!

sibirskaya-yazva

 

Республика жамият саломатлиги ва согликни саклашни ташкил этиш илмий-тадкикот институти

Утешев М.С., Муллаева С.

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 895 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech