1424329329_1122

МОБИЛЬ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ: бу янгиликдан хабардормисиз?

Дунё миқёсида соғлиқни сақлаш  тизими учун кадрлар етишмовчилиги, шунингдек, айрим муаммоларнинг юзага келаётганидан кўз юма олмаймиз. Экологик вазиат танг, чучук захираси ер юзасидаги бутун инсоният эҳтиёжини қоплаб ололмайди, айрим касалликлар ёшариб бормоқда. Касалликларни олдини олишда мобиль технология ва симсиз алоқа воситаларидан фойдаланиш, яъни  мобил соғлиқни сақлаш жараёни дунё миқёсида тиббий хизматнинг янгича  ёндошувларини юзага келтириши башорат қилинмоқда.

Халқаро электрон алоқалар иттифоқи маълумотига кўра, дунё бўйича симсиз алоқа воситаларидан фойдаланувчи абонентлар сони 5 миллиарддан ошган. Уларнинг 70 фоизи  даромади бўйича ўрта ва паст даражада бўлган мамлакатларда истиқомат қилади. Ўзбекистонда мобиль алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 19,6 млн. кишини ташкил этади. Бу рақам  мобил алоқа хизмати билан аҳолининг 64 фоизи қамраб олинганини кўрсатмоқда. Мобил алоқа телефонидан фойдаланувчилар сони бўйича  олдинги ўринда Beelinе,кейинги ўринда Ucell,  Perfectum Mobile, Uzmobile ва UMS компаниялари турибди.

Мобил соғлиқни сақлаш (mHealth) электрон соғлиқни сақлашнинг бир қисми бўлиб, мобиль алоқа воситалари (мобиль телефон, беморлар саломатлигини назорат қилувчи ускуналар, персонал чўнтак компъютерлари ва бошқа симсиз алоқа воситалари) ёрдамида жамоат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ҳамда шифокорлик амалиётларини бажариш тушунилади. Мобиль соғлиқни сақлаш тизимида қисқа SMS  хабарлардан фойдаланилади.

Ҳозирги кунда дунё бўйича мобиль соғлиқни сақлаш соҳасида 14 хил хизмат турлари маълум ва фаолият кўрсатмоқда, шулардан бири касалликларни олдини олишда аҳоли хабардорлигини оширишдир. Бу хизмат юқумли касалликларни олдини олиш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, профилактик эмлаш ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиш ва ҳомиладорликка оид маслаҳатлар бериш орқали амалга оширилади (расм №1).

Расм №1. Аҳоли хабардорлигини ошириш

Кўпгина мамлакатларда мобиль соғлиқни сақлаш тизими йўлга қўйилган. Масалан Янги Зеландияда “Чекишдан воз кечиш” дастури амалга оширилмоқда. Бу дастур клиник синовдан ўтган бўлиб, тўпланган тажриба бошқа мамлакатларга тарқатилади. Бу дастурнинг вазифаси чекишни ташламоқчи бўлганларни қўллаб–қувватлаш мақсадида қисқа SMS хабарларини юбориб кашандаликнинг зарарли оқибатларидан огоҳ этишдир.

Европа мамлакатларида SMS хабарлари сурункали қандли диабет, астма, ортиқча вазн, ўпканинг сурункали обструктив, юрак ишемик касалликларининг олдини олиш ва даволаниш тартибига риоя қилиш ҳақида юборилади.     SMS хабар матнлари барча аҳолига ва айнан бир мақсадли гурухларга мўлжалланган бўлиши мумкин (расм №2.).

Расм №2. СМС – хабар матнларини юбориш учун мақсадли гуруҳлар Америка Қўшма  Штатлари ва бир қатор Осиё мамлакатларида ҳомиладор аёлларга назоратда бўлишлари, ОИВ/ОИТС касаллигига тест ўтказиш ва эмлашлар ҳақида SMS хабарлари юборилади. Абонент ўзининг почта индексини қисқа рақамга юбориш орқали яқин жойдаги ОИВ/ОИТС марказининг манзили ва керакли маълумотларни олиши мумкин.

Ахборот коммуникация технологиялари Ўзбекистон аҳолиси ҳаётининг барча жабҳаларига кириб келди. Замонавий технологиялар мушкулимизни осон, оғиримизни енгил қилмоқда. Ҳозир қайси корхона, ташкилот, муассасага кирманг, энг сўнгги русумдаги техник воситалар ходимнинг ишини енгиллатади, вақтини тежайди. Юртбошимизнинг яқинда матбуотда эълон қилинган “Ўзбекистон Респебликаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришнинг бош мақсади ҳисобланади. Ташкил этилаётган янги вазирлик замонавий ахборот технологияларини турмушга кенг татбиқ этишнинг устувор вазифаларини белгилаб олади. Умид  қиламизки, жамият ҳаётининг барча соҳаларида кенг қўлланилаётган янги технологиялар соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд жараённи янада ривожлантиради, бойитади. Мобиль соғлиқни сақлаш тизимини йўлга қўйиш эса, касалликларнинг олдини олишд, аҳолини огоҳликка чорлашда муҳим аҳамият касб этади.

Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти Республика ихтисослаштирилган кардиология, эндокриналогия, онкология илмий-амалий тиббиёт марказлари, Республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институти билан ҳамкорликда 60 дан зиёд тиббий характердаги SMS хабар матнларини тайёрлади. “Smile Mobile” хусусий корхонаси билан бирга SMS хабар матнларини  тарқатиш учун “Соғлом ҳаёт” лойиҳаси бўйича тест синовлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Саломатлик ва тиббий статистика

институти директори                                                                    З.Д.Муталова

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 1 225 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech