about

ТАШАККУРНОМА

                                                                 Наманган вилояти, Наманган шаҳар,

                                                                 Уйчи туман  Зиёкор МФЙ, Амир Темир

                                                                  кўчаси 8 уйда истиқомат қилувчи

                                                                  Ўразалиев Тошмаҳаммаддан

                                Ўзбекистон Республикаси

                                             Саломатлик ва тиббий статистика

                         институти директори

                                                         Муталова Зулхумор Джалаловнага

ТАШАККУРНОМА

Бахтимизга Омон бўлинг, Биз Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи: Солижон Мўминов ва врачлар Қирғизов Нематжон, Зокиржон Шоқаламовдан миннатдормиз.

Сизни исми шарифингизни телевиденияда эшитиб, бизни вилоятга ёрдам қилаётганингиздан мамнунмиз. Айниқса мен юртбошимиздан ва Соғлиқни сақлаш вазири Алимов Анвар Валиевичдан ҳурсандман, биз ногирону беморларга шарт-шароит яратиб бераяптилар, “минг ташаккур”.

Барча шифокорлардан миннатдорман юқорида исми – шарифи чиққан ва барча шифокорларга миннатдорчилигимизни билдириб қўйинг деб 1-гуруҳ ногирони Тошмаҳаммад Ўразалиевдан, 35 йилдан буён азоб тортаман, шу шифокорлар жонимга оро беришди, ҳаётга қайтаришди, Тошкент тиббиёт академияси-2 клиникасида 2014 йилда қон – томир жарроҳлик бўлимида операция бўлдим. Ҳозир ҳолатим ўртача, 2000 йилда чап оёқни энг юқори қисмидан олиб ташланган,  ишга ярамайман, 2 – оёғим ҳам ярим жон, кўп юра олмайман.

Сиздан илтимос, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири  Алимов Анвар Валиевичга, муҳбир опамиз Ибодат Соатовналарга ҳам миннатдорчилигимни билдириб қўйинг, жоним бизни меҳрибон аяхонимиз, 61 ёшдаман, ҳаётимдан нолимайман, яхши инсонлар бағрида яшаб келмоқдаман. Сизга омад ёр бўлсин, оилангиз билан қўша – қаринг илоҳим, фарзандларингизни орзу ҳавасини кўринг илоҳим, мартабангиз улуғ бўлсин илоҳа омин. Бахтимизга  эл – юртимиз тинч бўлсин, илоҳим дастурхонимиз тўкин – сочин бўлаверсин омин.

Опажоним Зулҳуморхон умрингиз узун бўлсин ва Президентимиз совғасига эга бўлинг илоҳим Омин. Хатни қабул этиб табриклаб қўярсиз деб Ўразалиев Тошмаҳаммаддан

9.11.2015 йил.

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 1 185 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech