f2eebd15-5040-4c74-b2e1-738a8a580d8d

Умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари томонидан умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратдилар.

Қурилма умумий ўқ бўйлаб ҳаракатлана оладиган қилиб уланган иккита таянчдан ташкил топган бўлиб, тишлар билан таъминланган. Ҳар бир таянч учи ташқи томондан П-симон пластина билан бикр уланган, таянчлардан бири резьбали стержень кўринишида бажарилган ва фиксацияловчи гайка билан таъминланган, иккинчи таянч ички ўқ бўйлаб резьбали ковак цилиндр кўринишига эга, бунда тишлар П-симон пластиналарнинг ташқи юзасида бажарилган, ичи бўш таянчда эса ўрнатиш калити учун кесик бажарилган.

Муаллифлар Шотурсунов Шохайдар, Кочкартаев Санжар, Мусаев Рустам, Коракулов Комил ва Солиев Сухробларга ушбу қурилма учун FAP​ 01321 сонли фойдали модель патенти берилди.

Манба: www.gov.uz

Поделиться в соц. сетях

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex
Просмотров: 41 | На печать На печать

No Comments

Post a Comment

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech