images

КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ

Ҳозирги кунда дунё бўйича кўкрак бези саратони аёлларимиз орасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида юқори ўринларни эгаллаб, касалланганлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Кўкрак бези саратонининг асл сабаби аниқ бўлмай, унга олиб келиши мумкин бўлган бир неча омиллар мавжуд. Қуйидаги омиллар кўкрак бези ракининг келиб чиқарувчи омиллар қаторига киради:

-       Хайвон ёғини ортикча истеъмол килиш (қон таркибида гормонлар номутаносиблигига олиб келади)

-       Хайз, жинсий ҳаёт, туғиш, эмизиш билан боғлиқ бузилишлар,тухумдонлар ва бачадондаги яллиғланиш ва ўсма касалликлари

-       Семизлик, доимий юқори қон босими,қандли диабет,атеросклероз.

-       Гормонал касалликлар: қалқонсимон без касаллиги, кўкрак бези дисгормонал гиперплазияси, мастопатиялар

-       Наслий омиллар: қон-қариндошларда кўкрак бези раки ёхуд бирор онколиик касалликларни учраши

-       Заҳарли кимёвий моддалардан заҳарланиш: чекиш ва тамаки тутуни, кимёвий канцерогенлар.

c0824a0f55264601af661001506100f7Касалликни эрта даврларида оғриқсиз кечиши, аёлларимизни эса унга эътиборсизлик  билан қараши  туфайли  касалликни  анча  кечиктирилган босқичларида аниқланиш ҳоллари кўплаб учраб турибди. Маълумки, кўкрак бези ўсмаси қанчалик эрта босқичда аниқланса ва даволаш муолажалари қанчалик эрта бошланса, беморнинг ҳаёти шунча узоқ давом этиши мумкин.

Кўкрак бези касалликларини эрта босқичда аниқлаш учун эса аёл киши мунтазам тарзда бир ойда бир марта ўзи кўкракларини мустақил равишда текширувдан ўтказиб туриши керак. Бунинг учун энг қулай вақт ҳайз даврининг 5-10 кунлари ҳисобланади. Климакс даври бошланган аёллар эса ойнинг бирор кунини танлаб, бир ойда бир марта мустақил тарзда ўзларининг кўкракларини текширувдан ўтказишлари керак. Кўкракни мустақил тарзда текширув жараёнида қуйидаги белгиларга алоҳида эътибор қаратишлари зарур:

– кўкрак безининг шакли ва ўлчамлари ўзгарганлиги;

– кўкрак бези терисининг ёки сўрғичнинг тортилиб қолганлиги;

– унинг териси ёки сўрғич терисининг дағаллашиб қолганлиги;

– кўкрак бези тўқимасида тугун ёки қаттиқлик пайдо бўлганлиги;

– аёл эмизикли бўлмасада кўкракдан суюқлик ажралиши;

– кўкрак бези соҳасида қизариш ва яллиғланиш белгилари пайдо бўлиши;

– қўлтиқ ости соҳасида тугун пайдо бўлиши.

Агар аёл юқорида санаб ўтилган белгиларнинг бирортасини ўзида сезса ёки гумон қилса, дарҳол мутахассисга мурожаат этиши зарур.

Кўкрак бези раки касаллигига эрта ташхис қўйишда профилактик тиббий кўрикларнинг аҳамияти катта. Юқорида 7d39162fc26d8b2828593e33c74fcfaeайтиб ўтилган бирор белгиларнинг пайдо бўлишида ўз участка шифокори ёки гинекологига мурожаат қилиш тавсия этилади. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда кўкрак бези касалликларига, шу жумладан кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда бирламчи усуллардан ультратовуш диагностикаси ҳисобланади. Бу усул ёш аёлларга асосий диагностик усул сифатида тавсия этилади. Лекин ультратовуш кўкрак бези тўқимасидаги жараённи саратон эканлигини аниқлашда қийинчилик туғдиради. Шу сабабли аниқ ташхис учун маммография усулидан фойдаланилади. Маммография – кўкрак бези касалликларини рентген нурлари ёрдамида аниқлаш усулидир. Маммография усули асосан 35-40 ёшдан ошган аёлларга тавсия этилади. Бу усул билан хатто чет эл мамлакатларида ҳар 6 ойда текширувдан ўтиб туриш тавсия этилади.

Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кўкрак бези касалликларини эрта аниқлашда ва уларни олдини олишда профилактик тиббий кўриклар жуда катта аҳамиятга эгадир. Ҳар бир аёл кўкрак безида шикоятлар бўлмаса ҳам 30 ёшдан кейин бир йилда бир марта, 40 ёшдан кейин эса бир йилда икки марта мутахассис-маммолог кўригидан ўтиб туриши керак.

Адилова Н.М.

Поделиться в соц. сетях

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс
Просмотров: 1 053 | На печать На печать

Комментариев нет

Отправить комментарий

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech